Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна"да ғалаба

Aslanov Jasurbek
6 июн 2021
Терма жамоа йиғинлари сабаб Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб клубларимиз ўртоқлик учрашувларини ўтказишмоқда.

Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги "Бунёдкор" жамоаси кеча "Металлург"га қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Голларга бой ўтган учрашувда "қалдирғочлар" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов, Хуршид Ғиёсов ва Шаҳбоз Эркинов томонидан урилган голларга бекободликлар Шаҳзод Нурматовнинг голи билан бир бор жавоб қайтара олди. 

Ўртоқлик учрашуви.

“Бунёдкор” – “Металлург” – 4:1  

“Бунёдкор” академияси майдони.

Ҳакам: Виктор Серазетдинов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Гол: Н.Тўхтасинов (22), М.Мирахматов (28-п), Х.Ғиёсов (45), Ш.Эркинов (57) – Ш.Нурматов (32).


Тошкентда ўқув-машғулотларни олиб бораётган Муборакнинг "Машъал"  клуби эса "Сўғдиёна" билан тўқнаш келди. Ўйиннинг 21-дақиқасида Лука Чермель томонидан урилган гол "Сўғдиёна"га 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. 

"Машъал" - "Сўғдиёна" 0:1

Гол: Лука Чермель, 22


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia