Олий лига. "Қўқон-1912" биринчи бор йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Xayrulla Xoliqov
7 авг 2017
Олий лиганинг 16-турида "Насаф" меҳмони бўлган "Қўқон-1912" 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Айтиш мумкинки, бу қўқонликларнинг ушбу мавсумдаги илк йирик мағлубияти бўлди. Аслини олганда, жамоа энди учинчи марта ютқазиб қўйди. "Қўқон-1912" бунгача ўз майдонида "Насаф"га ва сафарда "Бунёдкор"га ютқазиб қўйганди. Энди жамоа сафар ўйинида ҳам "Насаф"дан очко ола билмади. 

Ушбу мағлубиятдан сўнг "Қўқон-1912" турнир жадвалининг учинчи поғонасига тушиб қолди. Қўлга киритилган ғалаба "Насаф"нинг учинчи йирик ғалабаси бўлди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари бунгача "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишганди. 

Х.Холиқов



Xayrulla Xoliqov Muallif
Manba: championat.asia