Олий лига-2015 якунлари. "Нефтчи" ҳақида

Narzulla Saydullayev
4 дек 2015
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.

Навбат бу йил бешинчи ўринни олган Фарғонанинг "Нефтчи" клубига етиб келди.

Мавсум
Фарғоналиклар чемпионатни иккита дуранг билан бошлашди. Кейин кетма-кет 6та ўйинда рақибларни таслим қилиб мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб олишди. Бироқ "Пахтакор" ва "Насаф" билан ўйинларда ютқазиб қўйган "Нефтчи" биринчи даврани тўртинчи ўринда тугатди. Иккинчи давра боши жамоа учун омадсиз бўлди. Кетма-кет учта мағлубият қайд этилди. Чемпионат охирида 4-ўрин учун имконият бор эди, аммо кўплаб мағлубиятлар ва очко йўқотишлар натижасида "Нефтчи" мавсумни бешинчи поғонада тугатди.



Мураббийлар
Жамоани мавсум давомида иккита мураббий бошқарди. 21-турга қадар Мурод Исмоилов бош мураббий сифатида ишлади. Соғлигидаги муаммолар туфайли ўзи ёрдамчи мураббийликка ўтди ва Андрей Фёдоров бош мураббийга айланди. Исмоилов қўл остида Тошкентда "Бунёдкор" мағлуб этилди, водий дербисида "Андижон" сафарда 4:0 ҳисобида таслим қилинди. Фёдоров бош мураббий бўлганидан сўнг "Пахтакор" ва "Бунёдкор" Фарғонадан мағлубият билан қайтишди.



Етакчи
Акмал Холматов ва Мансур Саидов
Жамоанинг фахрий ярим ҳимоячилари ёш футболчиларга ўрнак бўлишди. Иккала футболчи ҳам бир неча ўйинларда иштирок эта олишмади. Баъзида Холматов, баъзида Саидов асосий таркибда ўйнади. Акмал Холматов гол урган энг фахрий футболчига айланди. Унинг ҳисобида 4та гол бор.



Кашфиёт
Умид Қодиров. 1992 йилда туғилган ярим ҳимоячи ўтган мавсумда 10та ўйинда (4та тўлиқ) майдонга тушган эди. 2015 йилда эса 28та учрашувда (24та тўлиқ) иштирок этди ва 2та гол урди. Агар кўпроқ баҳсда майдонга тушганида Ҳимоячи Достон Турсунов ҳам кашфиётлардан бири бўларди. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бориб келган футболчи фақат 2та ўйинда майдонга тушди холос.



Энг яхши ўйин
"Нефтчи" - "Пахтакор" 3:2
24-турда Фарғонада "Пахтакор"ни қабул қилган "Нефтчи" мухлисларга ажойиб ғалаба тақдим этди. Биринчи бўлимда Умид Қодиров ҳисобни очган, 4 дақиқа ўтгач Шерзод Ҳакимов жарима тўпидан кейин иккинчи бор рақиб дарвозасига гол урди. Аднан Ораховац ҳисобни қисқартирди. 78-дақиқада Отабек Исроилов тўп киритиб фарқни яна иккита оширганди. Баҳс тугашига 5 дақиқа қолганида Сергеевнинг пенальтидан урган голи якуний ҳисобни ўрнатганди - 3:2. Шу тариқа "Нефтчи" чемпионлик учун курашаёган "Пахтакор"ни мағлуб этганди.



Энг яхши футболчи
Евгений Черемисин.
Россиялик посбон олий лигамизда мавсумнинг энг яхши легионерларидан бири бўлди. Черемисин 30та ўйиннинг барчасида майдонда тўлиқ ўйнаган икки футболчидан бири бўлди. Посбон 11та учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди ва 30та гол ўтказиб юборди.



Ким қанча ўйнади?

ФутболчиАмплуаТуғ.санаЎйин      
Дақиқа    
Гол    
СК    
ҚК    
Черемисин ЕвгенийДар29.02.1988302700020
Қодиров УмиджонЯҳм26.06.1992282350260
Пўлатов ШукуралиҲим23.02.1990272430380
Эрматов ДилёрбекҲим30.04.1989272413180
Холматов АкмалЯҳм04.04.1976271425421
Раҳмонов СардорҲим09.07.1994262295240
Ҳакимов ШерзодЯҳм13.03.1987261294841
Махсталиев Аббосбек           
Яҳм          
12.01.1994      
251756250
Аҳмедов РўзимбойҲуж30.05.1987251471550
Убайдуллаев МуҳсинЯҳм15.07.1994241718071
Саидов МансурЯҳм01.11.1983231928042
Бобожонов МуродЯҳм16.07.199421735500
Расулов ЖавоҳирЯҳм18.05.1993191379100
Ёқубов БахтиёрЯҳм13.09.1984191365110
Меҳмонов ЖаҳонгирҲим28.05.1990181620020
Кашкавал Адриан**Ҳим10.06.1987141260220
Исроилов Отабек**Ҳуж07.12.198912287230
Ҳайдаров Отабек*Яҳм11.10.199111407200
Нурбоев Ойбек*Ҳим03.05.19888554110
Турсунов ДостонҲим13.06.1995294000
Олимов Абдуллоҳ*Яҳм11.02.1993145000
Кападзе КамронбейҲим29.01.1994145000
Нурматов ЗокирЯҳм08.01.199317000
Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар



"Нефтчи-2015" мавсум статистикаси

Ўйинлар30
Голлар41
Уйдаги голлар24 (58,54%)
Меҳмондаги голлар17 (41,46%)
Ўтказилган голлар30
Уйда ўтказилган голлар12 (40%)
Меҳмонда ўтказилган голлар18 (60%)
Ўртача гол1,37
Ўртача ўтказилган гол 1
Уйдаги очколар31/45 (68,89 %)       
Меҳмондаги очколар21/45 (46,67 %)
Энг йирик ғалаба4:0 - "Андижон"
Энг йирик мағлубият1:4 - "Шўртан"
"Қуруқ" ўйинлар11 (36,67%)
Гол ура олмаган ўйинлар7 (23,33%)
Иродаги ғалаба2
Йирик ғалабалар2
Йирик мағлубиятлар1
Автогол (урилган/ўтказилган)0/0
Огоҳлантиришлар (ўртача)65 (2,17)
Четлатишлар (ўртача) 5 (0,17)
Майдонга тушганлар (легионер)         
24 (2 - 8,33%)
Томошабинлар (жами/ўртача)208999/6967

Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Локомотив" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Бунёдкор" ҳақида


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia