Окслейд-Чемберлен "бўрилар"га ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
20 сен 2020
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен фаолиятини "Вулверхэмптон"да давом эттириши мумкин.

"Mirror" хабарига кўра, Тьяго Алькантаранинг трансферидан кейин Алексга ўйин амалиёти тақдим этилмаслиги мумкин. Шу сабабдан Алекс бошқа жамоа таркибида ўйнамоқчи.

Окслейд-Чемберлен 2017 йили "Арсенал"дан "Ливерпуль"га ўтганди. Шу давр мобайнида Алекс "қизиллар" таркибида 87 ўйинда 13 гол ва 10 ассист қайд этди. Унинг трансфер нархи 28 млн еврога баҳоланмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror