ОКМКнинг БААдаги йиғинига грузиялик ҳужумчи келиб қўшилди

Iskandarov Abdulaziz
24 янв 2026, 10:08
Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК жамоаси айни пайтда БААда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Кеча олмалиқликлар мазкур йиғин доирасидан ўрин олган дастлабки назорат учрашувида майдонга тушди. Жанубий Кореянинг "Ульсан" жамоаси рақиблик қилган ўйинда ОКМК 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда "кончилар" сафида грузиялик ҳужумчи Давид Схиртладзе ҳам тўп тепди ва гол урди. 

32 ёшли форвард Грузиянинг "Гарежи" жамоасидан таклиф қилинди. Футболчининг трансфер қиймати 75 минг еврога баҳоланган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia