ОК-2023. Гуруҳдошимиз Австралиянинг Абу-Дабидаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Tolibjon Qosimov
5 янв 2024
Осиё қитъаси терма жамоалари ОК олдидан сўнгги тайёргарлик жараёнларини олиб боришмоқда.

Ўзбекистоннинг гуруҳдоши ҳисобланган Австралия терма жамоаси шу кунларда БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб турибди. "Кенгурулар"нинг охирги машғулотидан суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Маълумот учун, Грэм Арнольд бошқарувидаги Австралия эртага, 6 январь куни Абу-Дабида Баҳрайн терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Осиё кубоги-2023. Австралиянинг якуний таркиби маълум


Эслатиб ўтамиз, Австралия ва Ўзбекистон терма жамоалари Осиё Кубогида ўзаро 3-турда тўқнаш келишади. Ушбу баҳс 23 январь куни Тошкент вақти билан 16:30да "Ал Жануб" стадионида старт олади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia