ОФК U23. Хитой бу сафар Сурияга ютқазиб қўйди

Narzulla Saydullayev
15 янв 2016, 20:10
U23 Осиё чемпионати 2-туридан ўрин олган Хитой - Сурия учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Лиао Лишенг жарима тўпидан чиройли гол урди  - 1:0. Тайм сўнггида хитойлик дарвозабон Ду Жиа жарима майдони ичида рақибни йиқитгани учун қизил карточка олди ва пенальти белгиланди. 11 метрли жарима тўпини Умар Харбин аниқ амалга оширди - 1:1.

Иккинчи бўлим бошида Умар Харбин дублга эришди - 1:2. Асосий вақт тугашига 6 дақиқа қолганида Маҳмуд Ал Баҳер ҳисобни оширди - 1:3. Ўйин мана шу ҳисоб билан якунланди.

"A" гуруҳи

Хитой - Сурия 1:3
Голлар
: Лиао Лишенг 21 - Умар Харбин 45+1 пенальти, Умар Харбин 54, Маҳмуд Ал Баҳер 84
Хитой: Ду Жиа, Лиу Бин Бин (Занг Йинуо, 45), Фенг Ганг, Ми Хаолун, Ши Ке, Лиао Лишенг (Гу Хао, 60), Ванг Тонг, Занг Ксиаобин, Ву Ксингхан, Зао Юхао, Занг Юнинг (Янг Чаошенг, 61).
Сурия: Абдуллатиф Нассан, Моуаид Ал Ажан, Маҳмуд Ал Баҳер (Жиҳад Бусмар, 87), Муайяд Ал Хуоли, Маҳмуд Ал Мавас, Холид Ал Мбайед (Маҳмуд Ал Аҳмад, 76), Омро Ал Мидани, Абдуллоҳ Ал Шами, Амро Жениат, Юсуф Калфа (Нассух Накдали, 67), Умар Хабин.

Огоҳлантиришлар: Моуаид Ал Ажан 53

Четлатиш: Ду Жиа 44



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia