ОФК кубоги-2021. "Насаф" Марказий Осиё минтақаси финалига чиқадими ёки Туркманистон дербисини кўрамизми?

Narzulla Saydullayev
18 май 2021
Марказий Осиё минтақасида ОФК кубоги гуруҳ босқичи давом этмоқда.

"E" гуруҳида Туркманистоннинг "Аҳал" клуби иккала ўйинда ҳам ғалабага эришди ва гуруҳда биринчи ўринни олди. Энди "Аҳал" Марказий Осиё минтақаси финалида "F" гуруҳи ғолиби билан ўйнайди.

"F" гуруҳида сўнгги тур ўйинлари 20 май куни бўлиб ўтади ва гуруҳ ғолиби "Олтин Аср" - "Насаф" учрашувидан кейин аниқланади. Туркманистон клуби 1-ўринни олиши учун ғалаба қозониши шарт, "Насаф"ни эса камида дуранг финалга олиб чиқади.

Марказий Осиё минтақасида финал ўйинлари уй-сафар тизимида ташкил этилади. Ўйинлар 11 ва 25 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар кетма-кетлиги қуръа орқали аниқланади.





Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia