

Бугун 18 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳудудий футбол академияларининг директорлик ва техник директорлик лавозимларига номзодлар билан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда академияларнинг иш фаолиятини ташкил этиш бўйича режалар, профессионал футболчиларни етиштириш борасидаги амалга оширилиши кутилаётган янги чора-тадбирлар, футбол академияларида татбиқ қилинадиган янги ўқитиш тизимлари, тарбияланувчиларнинг танлаб олиш мезонлари муҳокама қилиниб, номзодларга тегишли тавсиялар берилди.
Эртага 19 июнь куни “Чиғатой” спорт базасида давом этадиган семинарда ҳудудий академияларда ягона ўқитиш тизими масалалари муҳокама қилинади.





