ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади

Sherzod Nurmatov
6 окт 2025
Миллий футбол марказида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати ходими Даврон Файзиевнинг таъкидлашича, ташкилот германиялик Йоахим Лёв ва португалиялик Паулу Бенту билан музокаралар ўтказгани рост, қолган мураббийлар билан эса музокаралар олиб борилмаган.

Аввалроқ Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айлангани ва унинг штаби маълум қилинган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Championat.asia