

- Бугунги ўйин мен учун жуда аҳамиятли эди. Негаки узоқ танаффусдан сўнг бугун биринчи маротаба асосий таркибда майдонга тушдим. Оғир дамларимда қўллаб қувватлаб, яна сафга қайтишимга сабабчи бўлган клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки уларнинг ишончини оқладим. Муҳим дамларда бир-бирини қўллаб қувватлаш жамоани бир бутун оилага айлантирди. Ўйинга келсак, баҳс жуда оғир бўлди. Ғалабадан хурсандмиз. Узоқ йўл босиб, бизни қўллаш учун келган мухлисларга раҳмат айтаман, — дейди Одил Ҳамробеков.
“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.




