ОЧЛ. "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор". Ўйинни қайси ҳакам бошқариб бориши маълум

Tolibjon Qosimov
22 сен 2020
Эртага, 23 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида 6-тур ўйинларига старт берилади.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси охирги турни Эроннинг "Шаҳр Ходро" клубига қарши ўтказади.

Учрашувни кимлар бошқариб бориши маълум бўлди. Эртанги баҳсни суриялик Ҳанна Ҳаттаб бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюрти Али Аҳмад ҳамда сингапурлик Ронни Коҳ Минлар ёрдамлашишади.

ОЧЛ-2020

6-тур, "B" гуруҳи

"Шаҳр Ходро" - "Пахтакор"

Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)

Қанот ҳакамлари: Али Аҳмад (Сурия), Ронни Коҳ Мин (Сингапур)

Захира ҳаками: Масуд Туфайели (Сурия)

Назоратчи: Исмоил Аднан (Иордания)


Эслатиб ўтамиз, "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" учрашуви 23 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади. Баҳс "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Championat.asia