ОЧЛ. "Насаф"нинг Саудиядаги иккинчи машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Tolibjon Qosimov
7 апр 2022
Қаршининг "Насаф" клуби ОЧЛ гуруҳ баҳсларида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига етиб келган.

"Аждарлар" ўз ўйинларини Даммам шаҳрида ўтказишади. 6 апрель куни жамоа Саудиядаги иккинчи машғулотини ўтказди.

Саудия Арабистони 1-дивизиони вакили ҳисобланган "Ал Наҳда" клуби майдонида ўтган машғулотда 22 нафар ўйинчи тўлиқ иштирок этди. Фақат Ғолиб Ғайбуллаев кечагидек жараёнларни томоша қилиш билан чекланди.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ОЧЛ-2022 гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Қатарнинг "Ал Садд" клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув 8 апрель куни Тошкент вақти билан 22:15да Даммамдаги "Шаҳзода Муҳаммад Бин Фаҳд" стадиони ("Prince Mohamed Bin Fahd stadium")да старт олади.

"Насаф"нинг Даммамдаги иккинчи машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

ФОТО  ОЧЛ. "Пахтакор" ва "Насаф"нинг гуруҳ ўйинлари тақвими (тўлиқ)

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов


Эркин Комилов ўз касбини ўзгартирди)




"Насаф"нинг Даммамдаги иккинчи машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Championat.asia