ОЧЛ. "Локомотив" 1/8 финалда "Ал Ҳилол" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
4 май 2016
ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Наср" учрашуви ўз якунига етди.

"Темирйўлчилар" "A" гуруҳида биринчи ўринни олиб кейинги босқичга чиқишди. Клуб ўз тарихида илк бор ОЧЛда гуруҳ босқичидан чиқишга эришди. "Локо" 1/8 финалда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши ўйнайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" "Пахтакор" ўрин олган гуруҳда 11 очко билан иккинчи ўринни олиб кейинги босқичга чиқди. Ўтган йил ушбу икки клуб гуруҳда тўқнаш келганди. Саудия Арабистонида кечган баҳсда 3:1 ҳисобида мезбонлар зафар қучишганди. Тошкентда "Ҳилол" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Дастлабки ўйин 17 май куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтса, 24 май куни Тошкентда жавоб баҳси ўтказилади.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia