ОЧЛ. "Истиқлол" "Ал Таавон"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Narzulla Saydullayev
27 фев 2017
ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Ал Таавон" учрашуви бўлиб ўтди.

"Локомотив"нинг гуруҳидан ўрин олган бу жамоалар ўртасидаги баҳсда Эрон клуби 3:0 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, 2та турдан сўнг "A" гуруҳида қизиқарли вазият юзага келди. Барча тўрт клуб ҳисобида 3тадан очко мавжуд. Тўплар нисбатига кўра "Истиқлол" бир, "темирйўлчилар" иккинчи ўринда боришмоқда.

3-турда "Локомотив" Эронда "Истиқлол" клуби меҳмони бўлади. Бу учрашув 13 март куни ўтказилади. Ўша куни "Ал Аҳли" ўз уйида "Ал Таавон"ни қабул қилади.



Осиё чемпионлар лигаси

"A" гуруҳи
"Истиқлол" - "Ал Таавон" 3:0
Голлар
: Кавеҳ Ризои 1, М.Карими 70, Падовани 88

"Локомотив" - "Ал Аҳли" 2:0
Голлар:
Қутибоев 1, Бикмаев 57



"B" гуруҳи
"Ал Фатеҳ" - "Лаҳвия" 2:2
Голлар:
Натан Жуниор 40 пенальти, Саййаф Ал Биши 56 - Эль Араби 19, Нам Таэ Хи 86

"Ал Жазира" - "Истиқлол Хузистон" 0:1
Гол
: Алойс Нонг 2




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia