

Ўйиннинг 28-дақиқасида бош ҳакам "темирйўлчилар" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевга сариқ карточка кўрсатди.
Огоҳлантиришлари сони иккитага етгани боис Тўхтахўжаев кейинги турда "Ал Ҳилол"га қарши Тошкентдаги баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Ҳилол" учрашуви 21 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтади.



