

Бу жамоалар учун ушбу мавсумдаги чемпионлар лигаси жавоб ўйини ҳисобланади. Уч кун олдин ўтказилган биринчи ўйинда "Шаржа" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бугунги баҳсда "Пахтакор" номинал мезбон ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ўйинлар марказлашган ҳолда БААда ўтказилмоқда. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади ва "Узрепорт ТВ" орқали намойиш этилади. Маълумот учун, "Шаржа" таркибида ҳамюртимиз Отабек Шукуров ҳам тўп тепади.



