CAфарда. "Насаф" "Ал Виҳдат"га қарши ўйиндан олдин расмий машғулот ўтказди

Narzulla Saydullayev
11 апр 2022
Бугун Қаршининг "Насаф" жамоаси "E" гуруҳи доирасида Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жамоаси билан баҳс олиб боради.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари ана шу учрашув олдидан бўлиб ўтган расмий машғулотни аъло кайфиятда ўтказишди. Унда Ғолиб Ғайбуллаевдан ташқари барча ўйинчилар тўлиқ иштирок этишди. Мураббийлар турли қувноқ ўйинлардан фойдаланишди ва ўзлари ҳам машқларда қатнашишди. "Аждарлар"нинг бугунги машғулоти жуда қувноқ тарзда ўтди, футболчиларнинг кайфияти аъло ва улар эртанги баҳсга тайёр.

"Насаф"нинг "Ал Виҳдат" билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ







Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia