ОЧЛ-2020. «Локомотив» – «Истиқлол» учрашуви ҳакамлари маълум

Narzulla Saydullayev
9 янв 2020
ОФК ОЧЛ-2020 саралаш босқичи доирасидаги «Локомотив» - «Истиқлол» учрашувида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Унга кўра баҳсни ливанлик ФИФА ҳаками Ҳуссайин Абу Яҳё бошчилигидаги бригада бошқариб боради. Унга қанотларда Самир Бадр ва Рабиҳ Омейрат ёрдам берди. Захира ҳаками – Али Ризо, ҳакамлар назоратчиси - Аҳмад Ёқуб Муҳаммад Жума (БАА), ўйин комиссари – Оя Такеюки (Япония).

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин 21 январь куни Тошкентдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 15:00да бошланади.

ОЧЛ-2020
Иккинчи саралаш босқичи
21 январь (сешанба)
Бошланиш вақти - 15:00
«Локомотив» (Ўзбекистон) – «Истиқлол» (Тожикистон)
Бош ҳакам:
Ҳуссайн Абу Яҳё (Ливан).
Қанот ҳакамлариСамир Бадр, Рабиҳ Омейрат (иккиси – Ливан).
Захира ҳакамиАли Ризо (Ливан).
Ҳакамлар назоратчисиАҳмад Ёқуб Муҳаммад Жума (БАА).
Комиссар: Оя Такеюки (Япония).
Тошкент, «Локомотив» стадиони.




Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia