

Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз иштирокини тўғридан-тўғри гуруҳ босқичдан бошлайди. АГМК ва "Пахтакор" клублари эса саралаш босқичида иштирок этишади.
Осиё Чемпионлари Лигаси-2019
Иккинчи саралаш босқич
15:00 - "Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Эйр Форс" (Ироқ)
12 февраль 2019. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Бош ҳакам: Ким Хи Гон (Жанубий Корея)
12 февраль куни "Пахтакор" Тошкентда Ироқнинг "Эйр Форс" клубини қабул қилади. Мазкур баҳс ғолиби 19 февраль куни БААда "Ал Наср" билан гуруҳ босқичига чиқиш учун ўйнайди. Спорт телеканали мазкур баҳсни жонли равишда намойиш этади.
Осиё Чемпионлари Лигаси-2019
Иккинчи саралаш босқич
16:00 - АГМК (Ўзбекистон) – “Истиқлол” (Тожикистон)
12 февраль 2019. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони.
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Жанубий Корея)
Худди шу куни Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Олмалиқ шаҳрида Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан куч синашади. Бу учрашувда ким ғалаба қозонса 19 февралда Саудия Арабистонида "Ал Насср" меҳмони бўлади. Спорт телеканали бу ўйинни "Пахтакор" - "Эйр Форс" учрашуви якунланиши билан эфирга узатишни бошлайди.
TAS-IX
TAS-IX Эмас



