

Хитойлик ФИФА рефериси Фу Минг бош ҳакам вазифасида ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Вейминг Хуо ва Уанг Дексин ассистентлик қилади. Ҳиндистонлик Санжай Кумар учрашув комиссари бўлиб ишлайди. Ҳакамлар назоратчиси вазифаси ливанлик Али Редага юклатирди.
“Бунёдкор” ва “Ал-Аҳли” ўртасидаги ўйин 24 апрель, душанба куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 19:00 да бошланиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, “С” гуруҳи 4-туридан кейин “Ал-Аҳли” 8 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. “Бунёдкор” ўтказилган 4 ўйинда бирорта очко жамғариш уддасидан чиқа олмади.



