

46 бетдан иборат мазкур дастурномада чорак финалга чиққан ҳар бир жамоага батафсил тўхталиб ўтилган. Улар орасида Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳам бор. Жамоанинг асосий футболчиси сифатида Сервер Жепаров кўрсатиб ўтилган.
"2008 ва 2011 йилларда Осиёда энг яхши футболчи бўлган Жепаров ўз вақтида Тошкентнинг "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клубларида ўйнаган. Айни пайтда "Локомотив"нинг етакчиларидан биридир. Унинг ажойиб ўйин туфайли "Ал Ҳилол" Тошкентда 2:1 ҳисобида мағлуб этилди", - деб ёзилади дастурномада.




