"Обод": Асосий таркиб таътилда, ёшларимиз машғулотларга киришади

Narzulla Saydullayev
28 авг 2017
Чемпионатнинг 19-турида "Бунёдкор" меҳмони бўлган жамоаларимизнинг бири дурангга эришган бўлса, иккинчиси курашларга ва хавфли вазиятларга бой учрашувда мағлубиятга учради.

Ўринбосарлар таркиби аъзолари икки кунлик ҳордиқдан сўнг эртага машғулотларга киришса, асосий таркиб 30 август куни таътилдан қайтади. Воҳид Холбоев мураббийлигидаги ёшларимиз 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган 20-турнинг "Сўғдиёна"га қарши ўйинга қадар иккита назорат учрашувини ўтказади. Эртага машғулотларни бошлайдиган ўринбосарларимиз индинга - 29 август куни Абдумажид Тоиров мураббийлигидаги "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиларига қарши майдонга чиқса, 1 сентябрда "Пахтакор" ўринбосарлари билан куч синашади.

Андрей Демченко мураббийлигидаги асосий таркибимиз юқорида айтилганидек, 30 август куни машғулотларни бошлайди. Режага кўра, 3 сентябрь куни "Пахтакор"нинг асосий жамоасига қарши назорат ўйини ўтказилади. Беллашув "Жар" стадионида бўлиб ўтади.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcobod.uz