

Бу ҳақда "The Athletic" хабар бермоқда.
22 ёшли франциялик футболчига "ҳаккалар" бош скаути Стив Никсон қизиқиб қолган.
Тюрам 2019 йилдан бери "Ницца"да тўп тепади. Жорий мавсумда у клуб сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 8 та гол ҳаммуаллифи бўлди.
24 март куни ярим ҳимоячи Франциянинг асосий жамоаси сафида Нидерландияга қарши ўйинда (4:0) дебют қилди.



