"Ньюкасл" МЮ ва яна икки жамоа томонидан "ўрнатилган" антирекордни такрорлади

Aziz Tukhtamuradov
21 окт 2018, 13:17
АПЛнинг 9-турида "Ньюкасл" ўз майдонида "Брайтон"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Бу орқали жамоа мавсум бошидан бери ўз майдонидаги кетма-кет бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва Англия чемпионати антирекордини такрорлади.

Аввалроқ бунгача "Манчестер Юнайтед" (1930/31), "Портсмут" (2009/10) ва "Болтон" (2011/12) жамоалари бундай омадсиз серияни қайд этгандилар. Ҳар уччала клуб ҳам мавсум якунида лигани тарк этганлар.

Айни пайтда "Ньюкасл" икки очко билан АПЛда охирги ўринни эгаллаб турибди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Gracenote