

Манбанинг хабарига кўра, футболчи тез орада Англия клубида тиббий кўрикдан ўтади. Агар ҳаммаси ижобий якун топса, ҳужумчи "ҳаккалар" билан шартнома имзолайди ва кейин ижарага берилади.
18 ёшли Куол 2021 йилдан бери "Сентрал Кост"да тўп тепиб келади ва клуб сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ҳамда 1 та голга ассистентлик қилган. Австралия терма жамоасида эса 1 та ўйин ўтказган.



