Ньянг Сенегал терма жамоаси чақирувини рад этди

Tolibjon Qosimov
6 авг 2013
“Милан” клуби ҳужумчиси М′Байе Ньянг, 14 август куни Замбия билан бўладиган ўртоқлик учрашувида Сенегал терма жамоасида ўйнашни истамади, деб хабар беради L`Eqiupe.

Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли футболчи Франция ёшлари терма жамоасида ўйнасада, африка терма жамоасидан чақирув олган эди. Тартибни бузганлиги учун футболчи, шу йилнинг 31 декабргача Франция футболи ассоциацияси томонидан ўйинлардан четлаштирилган.

Ньянг Сенегал терма жамоасида ўйнашга рад жавобини берган ва барча эътиборини “Милан” клубига қаратишини айтган


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: sports.ru