Нуриддин Зайниев хотирасига бағишланган футбол фестивали бўлиб ўтди
Narzulla Saydullayev
24 фев 2021
Аввал хабар бериб ўтганимиздек бугун "Насаф" тарихида ўчмас из қолдирган марҳум Нуриддин Зайниевич Зайниев хотирасига бағишланган футбол фестивали бўлиб ўтди.
Бугунги тадбирда Нуриддин Зайниевнинг оила аъзолари, дўстлари ва сафдошлари иштирок этишди ва марҳумни ёд олиб сўзга чиқишди.
Бўлажак ёш “насафчилар” тадбирда ўзига хос чиқишлари билан иштирок этишди.