Нойер қайтди!

Sherzod Nurmatov
4 апр 2025
"Бавария" сардори, 38 ёшли Мануэль Нойер жароҳатидан тузалди.

Нойер биринчи марта дарвозабонлар мураббийи Михаэль Рехнер билан индивидуал машғулотларда майдонда тўп билан ишлади.

У 5 март куни Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали доирасидаги "Байер" билан учрашувида жароҳат олганди. Нойер 58-дақиқада Мусиаланинг голини муваффақиятсиз нишонлаганидан сўнг болдир мушагини чщзиб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария"нинг навбатдаги ўйини 4 апрель куни Германия Бундеслигасининг 28-тури доирасида "Аугсбург"га қарши кечади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Tribuna.com