

Бу мюнхенликлар кипери Мануэль Нойер учун Бундеслигадаги 311-ғалаба бўлди ва у мазкур натижа бўйича Оливер Каннинг рекордини янгилади. 35 ёшли дарвозабон мусобақада 460 та ўйинда қатнашган ва ғалабалар кўрсаткичи 68 фоизни ташкил қилмоқда.
Нойер “қизиллар” билан 9 марта мамлакат чемпионлиги ва 17 бор ҳар хил тоифадаги турнирларда ғолибликка эришган.



