

Англия клуби 24 ёшли француз учун 10 миллион евро таклиф қилди. Тўлов олтита транш орқали амалга оширилади.
Ауарнинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Ауар — "Лион" тарбияланувчиси. У ўтган мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 4та ассист қайд этди.



