"Норвич" ҳимоячиси "Ньюкасл"га ўтишга яқин

Sherzod Nurmatov
5 сен 2020
Жамал Льюис фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.

Унинг трансфер суммаси тахминан 13,75 миллион фунтни ташкил этади. "Канарейкалар" раҳбарияти футболчини сотишга тайёр ва таклифни қабул қилган.

Ёзда Льюис билан "Ливерпуль" ҳам қизиққанди ва бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 10 миллион фунт таклиф қилганди.

Льюис мавсумда Премьер-лигада 28 ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: The Athletic