

"The Sun" хабарига кўра, унинг хизматларига "Байер" томонидан қизиқишлар бор. Немис клуби 22 ёшли футболчини ёзда эркин агент сифатида таркибига қўшиб олмоқчи. Нкетианинг "канонирлар" билан амалдаги келишуви 2022 йил июнига қадар давом этади.
Ушбу мавсумда Нкетиа "Арсенал" таркибида 6 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол урди.



