Нигерия терма жамоаси собиқ футболчиси майдонда вафот этди

25 апр 2026, 08:10
Нигерия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Майкл Энерамо 40 ёшида вафот этди.

Бу ҳақида мамлакат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Футболчи жума куни эрталаб бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини пайтида хушидан кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, у иккинчи бўлимнинг бешинчи дақиқасида юрак хуружини бошдан кечирган.

Футболчи фаолиятининг катта қисмини Туркия жамоаларида ўтказган. У терма жамоа сафида жами 10 та баҳсда майдонга тушган.


Манба: Championat.com