

Эслатиб ўтамиз, Неймар "Страсбург"га қарши Франция Кубогининг 1/16 финал учрашувида (2:0) жароҳат олди.
"Ўғлимнинг омади келган, акс холда у ногиронлар аравачасида бўларди. Неймар йиқилса буни симуляцияга йўйишади. 2014 йилда ўғлимни жиддий жароҳатлашган, буни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмасди. Уни ҳакамлар ҳимоя қилиши керак. Майдонда футболчининг битта ҳимоячиси бўлади, у рефери. Фоллардан қочиш жуда қийин" - дейди Неймарнинг отаси.



