Неймарнинг онаси: "Ўғлим қолади"

Mirjalol Normatov
6 июл 2018
ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг онаси Надин Гонсалвеш дос Сантос ўз ўғлининг келажаги борасида гапирди.

"Ҳа, ўғлим ПСЖда қолади. У Парижда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Унинг кетиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ", - деди Надин Сантос.

Неймар 222 млн евро эвазига "Барселона"дан ПСЖга ўтганди. Айни дамда унинг хизматларига "Реал" томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотлар берилганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Football.fr