Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда

Alisher
17 ноя 2024, 20:55
Неймар "Сантос"га қайтишга яқин.

Журналист Сесар Луис Мерлонинг хабарига кўра, форвард ўзининг профессионал фаолиятидаги илк клубга қайтишга тайёр. Томонлар келишувга эришиб бўлишган.

Ҳозирда "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилиш ишлари кетмоқда. Қайтиш ҳақида Бразилия иккинчи лигаси мавсуми якунланиши билан эълон қилишмоқчи. Турнирда ғолиб чиқиб бўлган "Сантос" сўнгги ўйинини 25 ноябрь куни ўтказади.

Неймар Саудия Арабистонида бир йилдан ошиқ вақт давомида атиги учта ўйин ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: x.com/CLMerlo