

Бу йил руҳий ҳолатим жуда ёмон эди. Соғайиб кета оламанми ёки йўқми, билмасдим. Мураббийим, жамоадошларим ва оиламнинг қўллаб-қувватлаши менга жуда ёрдам берди — агар улар бўлмаганида, нима бўлишини билмайман.
Менга энди дам керак, чунки операциядан кейин тўлиқ соғайиб кетишим керак. Менга бир неча кун тинчлик зарур — бу йил ниҳоятда қийин бўлди. Ва кейин мен Жаҳон чемпионатига миллий терма жамоага кириш учун максимал ҳаракат қиламан. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади — мен тайёр бўламан.



