

Бугун уч карра жаҳон чемпиони билан хайрлашув маросими бўлиб ўтади. Аввалроқ ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг Бразилияга учиб кетиши ва дафн маросимида иштирок этиши хабар қилинганди.
Бироқ бразилиялик форвард Францияда қолди. Бугун у Париж клуби машғулотларида иштирок этди. Кеча у дисквалификация туфайли ПСЖ сафида Лига 1 доирасидаги "Ленс"га (1:3) қарши учрашувни ўтказиб юборганди.
Эслатиб ўтамиз, Пеле 29 декабрь куни 82 ёшда вафот этди.



