Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди

Aslanov Jasurbek
9 мар 2026
"Сантос" клуби ҳужумчиси Неймар март ойида бўлиб ўтадиган халқаро ўйинлар учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши мумкин.

50 кишилик рўйхат ва сўнгги имконият:

UOL нашрининг хабар беришича, 34 ёшли ҳужумчи айни пайтда 50 дан ортиқ футболчи жой олган кенгайтирилган рўйхатга киритилган.

Манбанинг таъкидлашича, Неймар 11 март куни "Мирассол"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Шу сабабли, миллий жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттини Франция ва Хорватия терма жамоаларига қарши кечадиган баҳсларга ўзини чақиришга ишонтириш учун унда фақат битта реал имконият — "Коринтианс"га қарши ўйин қолади.

Анчелотти билан учрашув:

Шунга қарамай, италиялик мутахассис барибир "Сантос"нинг навбатдаги учрашувига ташриф буюриши ва у ерда Неймар билан юзма-юз суҳбатлашиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "ПСЖ" клубларининг собиқ юлдузи Бразилия терма жамоаси либосида сўнгги бор 2023 йилнинг октябрь ойида майдонга тушган эди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: UOL