

Чемпионатнинг тугашига бир тур қолганида "Перужа" раҳбарияти бош мураббий Роберту Бредуни истеъфога чиқарди. "Sky Italia" нашри хабарига кўра, жамоадагилар янги бош мураббийни топиб қўйишган ва у Алессандро Неста бўлади. Унинг мураббий этиб тайинлангани борасидаги расмий хабар 14 май куни эълон қилинади.



