

Шу жумладан, Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Нефтчи" жамоаси ҳам кеча Қиргулидаги стадионида "Нефтчи"(U-21) ўринбосарларига қарши ўйнади. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган мазкур беллашувда асосий таркиб футболчиларимиз йирик ҳисобда устунликка эришишди.
Назорат учрашуви
"Нефтчи" - "Нефтчи"(U-21) 6:1
Голлар: Марко Шарич, Шаҳзод Убайдуллаев, Абдуллоҳ Олимов, Ҳусниддин Ғофуров (2та), Анвар Ғофуров — Азамат Толибжонов.
Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг навбатдаги 4-тур баҳсини "Нефтчи" клуби Навоийда маҳаллий "Қизилқум" жамоасига қарши ўтказади.



