

Бугун Фарғонада "Нефтчи" футбол клуби аъзолари ва жамоа мухлислари томонидан "Жамшид Тўрақуловга ёрдам" акцияси ташкил этилди. Мазкур акция доирасида клуб вакиллари Тўрақуловлар хонадонида бориб, ёш футболчининг оиласига турли совға-саломларни етказишди.
Сайтимиз мухбирлари мазкур акция жараёнидан махсус кўрсатув тайёрлашди:
- "Нефтчи" футбол клуби қароргоҳидан сиз кўрмаган кадрлар;
- Тўрақуловлар хонадонидан махсус репортаж;
- Ёш футболчининг ота-онаси ҳамда яқин қариндошларининг мавжуд вазият борасидаги фикрлари;
- "Нефтчи" клуби аъзоси Жавоҳир Расулов ва жамоа мухлисларидан махсус интервьюлар...
"Жамшид Тўрақуловга ёрдам" акцияси доирасида тайёрланган махсус кўрсатувни томоша қилинг.



