"Нефтчи" эртага таништирув маросимини ўтказади

Omonjon To`xtamirzayev
11 мар 2025
Эртага, 12 март чоршанба куни "Нефтчи" футбол клуби ўз анъанасига кўра, янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказади.

Таништирув маросими Фарғона шаҳридаги "Ислом Каримов" номидаги санъат саройида бўлиб ўтади. Тадбирда "Нефтчи" жамоасининг барча футболчи ва мураббийлари таништирилади.

Маросим соат 14:00 да бошланиши режалаштирилган. Ушбу тадбирга барча ОАВ вакиллари, шунингдек "Нефтчи" жамоасининг фахрий ва жонкуяр мухлислари таклиф этилади.


"Нефтчи" матбуот хизмати


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: championat.asia