

"Биз унинг "Интер"га қарши ўйнашига умид қиламиз. Биз шартномани узайтиришга жуда ҳам яқинмиз ва бу бизни қувонтиради. Пауло тез орада тайёр бўлади, у жамоамизнинг муҳим ўйинчиси", - дейди Недвед.
27 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 6та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.
У ҳозирда жароҳатидан тикланиш билан банд.



