"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди

Mirjalol Normatov
3 янв 2026
"Навбаҳор" матбуот хизмати 9 нафар футболчи жамоадан кетганини маълум қилди.

"Хабарингиз бор, айни пайтда юртимизда мавсумлар оралиғидаги танаффус пайти. Шу боис, жамоалар таркибида ўзгаришлар бўлиши табиий. Албатта, “Навбаҳор” ҳам бундан мустасно эмас. Якунланган мавсумда “лочинлар” шарафини ҳимоя қилган Умиджон Эргашев, Игор Габриел, Аугусто Педро, Риан Исламов, Гилерме Гудеш, Жулио Cезар, Жамшид Болтабоев, Азимжон Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуровлар жамоамизни тарк этишди. Биз мазкур ўйинчиларга “Навбаҳор”даги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: "Навбаҳор" матбуот хизмати