"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди

Narzulla Saydullayev
24 сен 2025, 14:40
Эртага, 25 сентябрь куни Суперлигада 23-тур баҳслари старт олади.

"Бухоро" клуби ҳужумчиси Доминик Бегич бу тур "Машъал"га қарши майдонга туша олмайди. Сабаби Бегич олдинги тур "Навбаҳор"га қарши учрашувнинг охирги дақиқаларида мавсумдаги тўртинчи сариқ карточкасини олди.

Бегич бу мавсум Суперлигада 17 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" - "Бухоро" учрашуви 30 сентябрь куни Ғузор шаҳрида бўлиб ўтади.  




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia