"Навбаҳор"да туркманистонлик мураббий амалиёт ўтайди

Sherzod Nurmatov
12 фев 2024
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Туркманистон олимпия терма жамоаси мураббийи Аҳмад Агамуродов жорий йилнинг 9-15 февраль кунлари PRO лицензиясини қўлга киритиш учун "Навбаҳор"да амалиёт ўтайди.

Жамоамиз ушбу ҳамкорликдан мамнунлигини билдиради", – дейилади наманганликлар хабарида.



Эслатиб ўтамиз, Аҳмад Агамуродов 2022 йил U-23 Осиё Кубогида Туркманистонга устозлик қилган эди. Унинг жамоаси чорак финалда Австралияга ютқазиб (0:1), мусобақадаги иштирокини якунлаган эди. 


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: "Навбаҳор" матбуот хизмати