"Навбаҳор" Туркиядаги машғулотларига старт берди

Narzulla Saydullayev
6 янв 2022
Жамоа ҳориж йиғинига старт берди.

"Хабарингиз бор, бугун эрталаб “Навбаҳор” жамоаси аъзоларидан иборат делегация Тошкент – Анталия йўналиши бўйича чартер рейс самолётида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетганди. 

Тушдан сўнг, Анталияга етиб борган жамоамиз аъзолари бироз дам олиб, кечки пайт Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар қўл остида Туркиядаги илк машғулотни ўтказишди. 

Эртадан машғулотлар икки маҳалдан бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, “лочинлар” Туркияда 15 кун давомида бўлиб, хориж жамоалари билан 2 та назорат-синов ўйини ўтказишни режалаштиришган.

Биз Туркиядаги йиғинда футболчиларга куч-қувват, бўлажак баҳсларда эса омад ёр бўлишини тилаймиз", -дейилади клуб баёнотида. 


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.