

Бу ўйинда Андрей Канчельскис бошчилигидаги "лочинлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Коронавирус пандемияси вақтида кўплаб давлатларда бўлгани каби юртимизда ҳам футбол учрашувлари мухлисларсиз ўтказилмоқда.
Бироқ "Навбаҳор"нинг ашаддий мухлислари кечаги ўйинни стадиондан "томоша қилишди".
Гап шундаки 25 минг сўм тўлов қилган мухлисларнинг расмлари "Марказий" стадионнинг марказий секторига жойлаштирилди.








